Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"

  • Mr.NoBoDy 07.05.2024 21:50
  • 126
  • 30

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Металлург" (4:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Веско Стешевич ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Албатта, бугунги учрашув қизиқарли ва томошабоп ўтди. Умуман, "Пахтакор"га қарши ўйинларимиз доим бугунги каби эмоцияларга бой ўтган. Йўқотишларимиз йўқ эмас, бор, жароҳатлар сабаб баъзи футболчилар бизга ёрдам бера олишмаяпти.

Ўз дарвозамиздан 4 та тўп ўтказиб юбордик. Гол албатта бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади. Ўтказиб юборилган 4 та голда хатоларимиз бор. Мезбонларнинг голларига 3 та тўп билан жавоб қайтардик, бироқ бу ҳеч бўлмаганда 1 очко олиш учун ҳам етарли бўлмади", — деди "Металлург" устози.

Ўхшаш янгиликлар