Саудия клуби Каземиро учун 40 млн евро тўлашга тайёр

  • Mr.NoBoDy 10.05.2024 00:25
  • 93
  • 30

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Каземиро Саудия Арабистонига йўл олишга яқин турибди.

Хабарларга кўра, бразилиялик футболчи "Ал Насср" клуби аъзосига айланади. Саудия клуби Каземиро билан музокара ўтказган.

Саудия жамоаси ўйинчи учун "Манчестер Юнайтед"га 40 миллион евро таклиф қилишга тайёргарлик кўрмоқда. Ярим ҳимоячига уч мавсумга мўлжалланган шартнома таклиф қилинади. "Қизил иблислар" ҳам ўз футболчисини қўйиб юборишга қарши эмас.

Ўхшаш янгиликлар