"Ливерпуль" хавбеки АПЛ ва Бундеслигани солиштирди

  • Mr.NoBoDy 10.05.2024 11:50
  • 102
  • 30

Футболчи асосий фарқни айтиб ўтди.

Аввал "Лейпциг"да ўйнаган "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Доминик Собослаи АПЛ ва Бундеслигани солиштирди.

"АПЛ бирмунча тезроқ. Бу ерда Бундеслигадаги каби ўйлашга вақтингиз йўқ. Англияда тўпни қўлга киритишдан олдин нима қилишни билишинг керак. Акс ҳолда, сизга ҳеч қандай имконият берилмайди", – деди футболчи.

Собослаи "Ливерпул"даги илк мавсумини ўтказмоқда. 23 ёшли ярим ҳимоячи ушбу мавсум барча мусобақаларда 43 та ўйинда қатнашиб, 7 та гол урди ва 4 та голли пас узатди.

Ўхшаш янгиликлар