"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этади

  • Mr.NoBoDy 10.05.2024 13:50
  • 72
  • 30

Тьяго Алькантара эркин агентга айланади.

"Ливерпуль" хавбеки Тьяго Алкантара мавсум якунланганидан сўнг жамоадан кетади. Бу ҳақда "The Athletic" хабар қилди.



Айтишларича, 33 ёшли Алькантаранинг шартномаси июнь ойида тугайди ва у эркин агентга айланади. Сўнгги пайтларда ярим ҳимоячи сон қисмидаги муаммолар туфайли деярли ўйнамади.

Тьяго Алькантара ушбу мавсум "Ливерпуль" таркибида Лондоннинг "Арсенал" жамоасига қарши 5 дақиқа ҳаракат қилди ва жароҳат олди.

Ўхшаш янгиликлар