"Манчестер Юнайтед"нинг 2 футболчиси умумий гуруҳга қайтди

  • Mr.NoBoDy 10.05.2024 14:00
  • 84
  • 30

Маркус Рэшфорд ва Лисандро Мартинес жароҳатидан қутулди.

"Манчестер Юнайтед"нинг 2 футболчиси – ҳужумчи Маркус Рэшфорд ва ҳимоячи Лисандро Мартинес жароҳатидан фориғ бўлди, деб хабар бермоқда клуб матбуот хизмати.



Хабар беришларича, иккала футболчи ҳам бир гуруҳда машғулот ўтказишган. 26 ёшли Мартинес 30 мартдан бери майдонга тушмаганди, унинг тенгдоши Рэшфорд эса 21 апрелдан бери майдонга кўринмаётганди.

Лисандро Мартинес жорий мавсум "Манчестер Юнайтед" сафида  11 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширган бўлса, Маркус Рэшфорд 40 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар