АПЛда апрель ойининг энг яхши мураббийи аниқланди

  • Mr.NoBoDy 10.05.2024 17:00
  • 81
  • 30

"Эвертон" бош мураббийи Шон Дайч Англия Премьер-лигасида ўтган ойнинг энг яхши мураббийи совринини қўлга киритди.

Ўтган ойда "ирислар" чемпионатда 6 та ўйин ўтказишди.

Уларда жамоа 4 та ғалаба, 1 та дуранг ва 1 та мағлубият қайд этди. Мерсисайдлар 4 та ғалабали ўйиннинг бирортасида гол ўтказиб юборишмади. Шон Дайч фаолиятида 3-марта АПЛда ойнинг энг яхши мураббийи деб топилди.

Энг яхши мураббий номинациясига Микель Артета ("Арсенал") ва Пеп Гвардиола ("Манчестер Сити") ҳам даъвогарлик қилганди.

Аввалроқ 2018 йил март ва 2020 йил февраль ойларида "Бёрнли"да ушбу совринларни қўлга киритган. Эслатиб ўтамиз, "Эвертон" айни дамда Англия чемпионати турнир жадвалида 15-ўринда бормоқда. Дайч шогирдлари навбатдаги ўйинни 11 май куни "Шеффилд Юнайтед"га қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар