Хави Симонс ПСЖга қайтмайди

  • Mr.NoBoDy 10.05.2024 18:50
  • 51
  • 30

"Лейпциг"да ижарада ўйнаётган ПСЖ ва Нидерландия терма жамоаси ўйинчиси Хави Симонс ёзда Парижга қайтмаслиги маълум бўлди.

Парижликлар бош мураббийи Луис Энрике Симонсни жуда яхши кўради, аммо футболчининг ўзи фаолиятини бошқа жойда давом эттириш ниятида.

Олдинроқ "Барселона" нидерландиялик футболчини ижарага олмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. "Лейпциг" ҳам Симонсни сақлаб қолиш ниятида, бу эса энг эҳтимолий сценарий ҳисобланади.

21 ёшли ҳужумкор ярим ҳисоячи жорий мавсум барча турнирларда 42 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урди, 15 та голга ассистентлик қилди ва 11 та сариқ карточка олди. Transfermarkt Симонсни 80 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар