Ўша машҳур дўппи аукционда 50 миллион сўмга сотилди!

  • Mr.NoBoDy 10.05.2024 20:50
  • 81
  • 30

Бу ҳақда Нарзулла Сайдуллаев маълум қилди.

6 май куни каналимизда U-23 Осиё кубогида Ҳусайн Норчаев ва Жаҳонгир Файзуллаев биргаликда машҳур қилган дўппи аукционга қўйгандик. 

Аукцион бугун 10 май куни соат 19:59да тугади. 4 кун давом этган савдолардан кейин дўппига энг баланд нархни Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мураббийлар штаби ва футболчилари таклиф этишди - 50 миллион сўм! 

Терма жамоа аъзолари келишган ҳолда бу дўппини ЎФА музейига топширишга қарор қилишди. 

Шундай қилиб, бошланғич нархи 1 миллион сўм бўлган дўппи якунда 50 миллион сўмга сотилди. 

Эслатиб ўтамиз, аукциондан тушган ҳамма пул болалар шифохонасига хайрия сифатида топширилади. Тез орада бу жараёндан фото ва видео тақдим этилади. 

Агарда сизда ҳам касал болажонлар учун хайрия қилиш истаги бўлса, қуйидаги пластик картага исталган миқдорда пул юборишингиз мумкин: 

8600332981400934 

Сайдуллаев Нарзулла номида

Ўхшаш янгиликлар