U-23 Осиё Кубоги. Финал! Ўзбекистон - Саудия Арабистони 0:0 (матнли трансляция)

  • Mr.NoBoDy 19.06.2022 18:51
  • 2049
  • 30

Мамлакатимизда давом этаётган 23 ёшгача бўлган Осиё Кубогининг финал ўйини бошланиш арафасида турибди.

Ўзбекистон - Саудия Арабистони 0:0

18:00. "Бунёдкор" стадиони

Ўзбекистон: 12. Владимир Назаров, 2. Саидазамат Мирсаидов, 3. Достонбек Турсунов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7. Ҳожимат Эркинов, 9. Улуғбек Ҳошимов, 10. Жасур Жалолиддинов (с), 17. Диёр Холматов, 18. Алибек Давронов, 19. Ҳусайн Норчаев, 23. Абдурауф Бўриев.

Захирадагилар: 21. Ҳамидилло Абдунабиев, 4. Абубакрризо Турдиалиев, 6. Жалолиддин Содиқов, 11. Отабек Жўрақўзиев, 13. Элдорбек Бегимов, 14. Аббосбек Файзуллаев, 15. Одил Абдумажидов, 16. Шахзод Тоиров, 20. Русланбек Жиянов, 22. Алишер Одилов.

Саудия Арабистони: 1. Наваф ал-Ақиди, 5. Ҳассан Тамбакти (с), 6. Иброҳим Махнаши, 7. Айман Яҳё, 8 Ҳамид ал-Гамди, 9. Ферас ал-Байкан, 11. Аҳмад ал-гамди, 12. Мотеб ал-Харби, 13. Ҳамад ал-Ями, 15. Ҳусайн ал-Эйса, 23. Сауд Абдулҳамид.

Захирадагилар: 21. Абдулраҳмон ал-Санби, 22. Абдулраҳмон ал-Шаммари, 2. Саад Балобаид, 3. Волид ал-Аҳмад, 4. Ҳалфан ал-Давсари, 10. Турки ал-Аммар, 14. Авад ал-Нашри, 16. Зиёд ал-Жохани, 18. Мешал Сибяни, 19. Абдуллоҳ Ҳади Радиф, 20. Муҳаммад Марран.


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


Биринчи бўлим якунланди.

45+2. Назаровнинг олдинга чиқиб кетганидан фойдаланган рақиб футболчилари бош билан дарвозамиз томон зарба йўллади, Владимир ўз вақтида тўпни бартараф этди.

45. Саудиялик футболчи ҳужум вақтида футболчимизни йиқитиб кетди ва огоҳлантирилди. Рақибларимиз ғалаба илинжида футболдан бошқа жанговар спорт турлари қоидаларини ҳам қўлламоқда.

45. Мирсаидовнинг зарбасидан сўнг бурчак тўпи ишлаб олдик, Саудия футболчиси майсазор билан дийдорлашмоқда.

44. Учрашув давом эттирилдаи, рақибни кайфиятини кўтариб қўйдик-да, энди кўзига кўрсатинглар!

Офсайд!!! Уҳ, хайрият!

ВАР пенальтини эмас, офсайдни текширмоқда.

39.  Дарвозамиз томон пенальти белгиланмоқда... Ҳимоячимиз рақиб футболчисини ўз жарима майдонида йиқитди. Ҳакам ВАРга мурожаат қилиши керак ҳеч бўлмаса.

36. Яна бир зарбааа! Эркиновнинг чап қанотдаги узатмасидан сўнг Норчаев чап оёда зарба йўллади, рақиб ҳимоячиси тўпга "блок" қўйди.

33. Хавфли вазият! Норчаев-Ҳошимов-Эркинов комбинацияси натижасида Ҳожимат қулай нуқтадан зарба йўллади. Афсуски, зарба анча баландлаб кетди.

29. ЗАРБА!  Олисдан йўлланган зарбани Наваф ал-Ақиди хотиржам эгаллаб олди. 

26. Жалолиддинов томонидан амалга оширилган бурчак тўпини рақиб посбони муштлари билан қайтариб юборди. Ён чизиқдан тўпни ўйинга киритамиз.

24. Меҳмонлар хавфли ҳужум ташкил этишди, ҳимоячиларимиз катта қийинчилик билан тўпни майдон ташқарисига равона қилди.

23. Саудияликларда стандарт вазият юзага келди. Аҳмад ал-гамдининг узатмаси майдон ортидаги фотографлар сари йўл олди. 

20. Холматов аввалги қўполликларга ўз жавобини қайтарди.

19. Назаров сўнгги ҳимоячи ролини қойилмақом ижро этиб, хавфни бартараф этди.

18. Вакилларимизга нисбатан яна футболга хос бўлмаган қоидабузарлик ишлатилди рақиб томонидан, бунинг учун жазолаш керак.

14. Чап қанотда сатандарт вазият юзага келганди, рақиб ҳимоячилари ҳужумни бартараф этишди.

12. Мирсаидовнинг узатмасидан кейин тўп рақиб футболчисининг қўлига теккандек кўринди, ҳакам эса бизнинг фойдамизга қарор қабул қилмади.

11. Саудияликлар футболчиларимизни "ўриш"ни бошлашди, ҳакам индамаяпти

8. Жалолиддинов-Холматов комбинацияси, вакилларимиз ҳужумга ўтишди, аммо Эркинов рақибни алдай олмади.

3. Саудия Арабистонидан бурчак тўпи, узатилган тўпга ҳеч ким ета олмади

2. "Бунёдкор" стадионида деярли тўлган, муҳит ажойиб!

1.ЎЙИН БОШЛАНДИ!

Бугун терма жамоамиз кўк, саудияликлар оқ-яшил либосда ҳаракат қилишади.

Финал учрашувини телеграм орқали ЖОНЛИ ТОМОША ҚИЛИНГ



Диққат! Диққат! Жамоалар майдонда саф тортишмоқда, бошқа ишларни йиғиштириб қўямиз.

Мусобақа бош соврини майдонга олиб чиқилди.

Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугун қизиқарлидан ҳам қизиқарлироқ ўйин гувоҳига айланамиз. Стадионга кира олмаганлар кўзёш тўкишмасин. бугун сизни зериктирмасликка ҳаракат қиламиз. 

Ўхшаш янгиликлар