ads


Аргентина суди Марадонанинг ўлимида 8 кишини айбламоқда

  • Mr.NoBoDy 23.06.2022 12:46
  • 75
  • 30

Афсонавий аргентиналик футболчи Диего Марадонанинг 2020 йил ноябрь ойида юраги бехосдан тўхтаб қолиб, вафот этгани юзасидан ўтказилган тергов натижаларига кўра, унинг 8 нафар шифокори қотиллик билан боғлиқ терговга жалб қилинади, дея хабар беради Reuters.

22 июнь куни эълон қилинган 236 варақдан иборат ҳужжатда судья ҳар бир айбланувчининг фаол ёки нофаол хатти-ҳаракатлари ҳалокатли натижага олиб келган ва унга ҳисса қўшганини шубҳа остига олмоқда. Қайд этилишича, Марадонага ғамхўрлик қилган 8 киши, жумладан, шифокорлар, ҳамширалар ва психологга нисбатан «умумий қотиллик» бўйича айблов қўйилган, яъни улар одам ўлимига олиб келган ҳаракатни қасддан амалга оширганликда гумон қилинмоқда.

Марадонанинг ўлимини текшириш учун тузилган комиссия футбол юлдузининг тиббий жамоаси «ноўрин, ноадекват ва ўйламасдан иш тутган» деган хулосага келди. Ўз навбатида айбланувчилар Марадонанинг ўлимида жавобгар эканлигини тан олмаяпти. Судьянинг айтишича, баъзи адвокатлар ишни тугатишни сўрамоқда.

Аргентинада бундай турдаги жиноятга, одатда, мамлакат жиноят кодексига кўра, 8 йилдан 25 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилади. Суд жараёни санаси ҳали белгиланмаган.

Аргентиналик афсона 2020 йил 25 ноябрда 60 ёшида вафот этган. Clarin тадқиқотларига кўра, Марадонада сурункали юрак етишмовчилиги муаммоси бўлган. Аввалроқ Диэго юракциз дафн этилгани хабар қилинганди.

Ўхшаш янгиликлар