"Марсель" "Рома" футболчиси учун даъвогарлик қилмоқда

  • Mr.NoBoDy 23.06.2022 12:51
  • 363
  • 30

"Рома" ярим ҳимоячиси Жордан Верету фаолиятини "Марсель"да давом эттириши мумкин.

Олдинроқ тарқалган хабарларга кўра, 29 ёшли футболчи римликларнинг 4 миллион евро маошлик янги шартномасини рад этди. Веретунинг "Рома" билан келишуви 2024 йилга қадар мўлжалланган.

Ўз навбатида, италияликлар ярим ҳимоячи учун 15 миллион евро олишмоқчи.

Жордан ўтган мавсум А Серия доирасидаги 36та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 8та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар