ads


«ЛГБТ» кийимини кийишдан ҳазар қилган футболчи «ПСЖ»ни тарк этмоқчи

  • Mr.NoBoDy 23.06.2022 13:23
  • 120
  • 30

«ПСЖ»да ЛГБТ тарғиботи бор формани киймаган ва Франциядаги босимлардан тўйган Идрис Гуйе француз жамоасидан норози. Истанбулнинг «Галатасарой» клуби «ПСЖ»нинг 32 ёшли юлдузини ўз сафига қўшиб олишни кўзлаб турибди. Сенегаллик иқтидор эгасининг Франция жамоаси билан шартномаси келаси мавсумда тугайди.

Ҳаммаси якунига етган футбол мавсуми охирида бошланди. Франция чемпиони «Париж Сен-Жермен» жамоаси чемпионат якунланишига бир ҳафта қолганида “Монпелье” меҳмони бўлди. Учрашувни ҳар икки жамоа гомофобияга (ЛГБТдан нафратланувчиларга) қарши кураш куни учун махсус тайёрланган камалак либоси билан бошлади. "ПСЖ"нинг мусулмон футболчиси Идрис Гуйе бу формадан бош тортди. Идрис Гуйе ҳам ўйин қайдномасига киритилмади.

Спорт федерацияси президенти Эрик Арассус мавзу юзасидан баёнот берди. У: "Идрис Гуйе жазоланиши керак, у зўр футболчи, аммо дин спортга аралашмаслиги керак", — деди.

Бу баёнотлардан кейин мусулмон футболчи Францияда қаттиқ босим остида. Юлдузли футболчи ҳозирги кунларда босимдан жуда чарчаган.

Қисқаси, Идрис Гуйе ЛГБТни тарғиб қиладиган «ПСЖ» жамоасини тарк этмоқчи.

Ўхшаш янгиликлар