"Қизилқум" "Пахтакор" учун рақиб эмас ёхуд 11:0, 8:0 ва 21 йиллик тарих ҳақида

  • Mr.NoBoDy 23.06.2022 13:34
  • 372
  • 30

Славче Войнески бошчилигидаги "Пахтакор" бугун Суперлиганинг 12-турида Навоийда "Қизилқум" меҳмони бўлади.

 


Мазкур тўқнашув икки жамоа учун Суперлигадаги ўзаро 44 учрашув ҳисобланади. Мутлоқ устунлик "шерлар" томонида. Улар 37та баҳсда ғалабани ўз томонига оғдира олган бўлса, 6та учрашувда муроса кўчасини танлашган. "Қизилқум" эса шу кунгача фақат 1 маротаба "Пахтакор"дан уч очко олишни уддасидан чиққан, дея оламиз. Жамоа илк ва ҳозиргача ягона бўлиб турган ғалабасини 2001 йилги мавсумнинг 20-турида Тошкентда қўлга киритган. Кўриниб турибдики, бунга анча йиллар бўлди. 


Навоийликлар "Пахтакор" учун нисбатан осон рақиб ҳисобланади. Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, пойтахт клуби рақибини бир неча бор ўта йирик ҳисобларда ранжитганини билиш мумкин. 11:0 натижаси қайд этилган ўйин ушбу жамоалар ўртасидаги энг сермаҳсул ва йирик ҳисобли учрашув ҳисобланади. 


10.08.1995. "Пахтакор" - "Қизилқум" 7:0   

25.11.2007. "Қизилқум" - "Пахтакор" 0:11

10.05.2009.  "Қизилқум" - "Пахтакор" 0:5

18.09.2009. "Пахтакор" - "Қизилқум" 6:1

21.06.2019. "Пахтакор" - "Қизилқум" 8:0

30.07.2019. "Қизилқум" - "Пахтакор" 0:5

Турнир жадвали 



Ўхшаш янгиликлар