ads


"Реал" футболчиси "Монца"га ўтиши мумкин

  • Mr.NoBoDy 23.06.2022 16:17
  • 93
  • 30

"Реал" ҳужумчиси Борха Майораль "Монца"га ўтиши мумкин.

Журналист Жанлука Ди Марционинг хабарига кўра, итальян клуби ўтган мавсумни "Рома" ва "Хетафе"да ижарада ўтказган 25 ёшли испанияликнинг ўтиши борасида музокараларни бошлади.

Қайд этиш керакки, "Монца" шунингдек "Хетафе"да ўтган мавсумни ўтказган "Рома" ярим ҳимоячиси Гонсало Вильярга қизиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Монца" 2021/22 йилги мавсум сўнггига кўра А Серияга йўлланма олди.

Ўхшаш янгиликлар