"Бавария" Альбанинг ўринбосарини "Барселона"дан олиб кетишга тайёр

  • Mr.NoBoDy 26.06.2022 19:51
  • 345
  • 30

Мюнхенликлар истиқболли ҳимоячи топишди.

"Goal" хабарига кўра, "Бавария" "кўк-анорранглилар" тарбияланувчиси бўлган Испания ёшлар терма жамоаси футболчиси Адам Азну трансферини расмийлаштиришни истамоқда.

Кўпчилик Жорди Альбанинг вориси деб ҳисоблаган латерал амалдаги шартномаси якунланаётгани туфайли жамоани тарк этиши мумкин. Каталонияликлар Азну билан ҳамкорликни узайтиришгани йўқ, "Бавария" эса бундан фойдаланиб қолмоқчи.

Қайд этилишича, Адам учун баҳсда Германия клубининг позицияси "Барселона"никидан кўра афзалроқ кўринмоқда. Азнунинг ўзи ҳам Каталония пойтахтида қолишдан кўра фаолиятини Мюнхенда давом эттиришга кўпроқ мойил.

Ўхшаш янгиликлар