Суперлига. АГМК — "Насаф" 0:1 (матнли трансляция)

  • Mr.NoBoDy 26.06.2022 21:17
  • 1314
  • 30

Суперлиганинг 3-тури доирасида қолдирилган АГМК — "Насаф" баҳси бошланди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин. 


Суперлига, 3-тур.
Қолдирилган ўйин.

АГМК — "Насаф" - 0:1 LIVE
26 июнь 2022 йил. Олмалиқ, ОКМК стадиони. 20:00
Ҳакамлар
: Ильгиз Танташев, Ришат Нугманов, Дониёр Сайловов, Султонмурод Абдураҳмонов.
VAR ҳаками: Азиз Асимов.
VAR ёрдамчи ҳаками: Тимур Гайнулин.
Назоратчи: Игорь Нехочин.

Гол: Норчаев, 26 (0:1)
АГМК: 35.Валижон Раҳимов - 7.Дилшод Аҳмадалиев, 8.Абдулла Абдуллаев, 5.Анзур Исмоилов, 2.Акром Комилов - 17.Санжар Турсунов, 4.Миржамол Қосимов, 88.Сиявуш Ҳақназарий - 22.Шоҳруҳ Гадоев, 23.Александр Касьян, 10.Хуршид Ғиёсов.
Захира: 1.Ботирали Эргашев, 45.Жамолиддин Ҳикматов - 9.Зафар Полвонов, 15.Андрей Мишенко, 27.Мартин Боакье, 31.Аҳмадулло Муқимжонов, 63.Алишер Жалилов, 77.Нодир Абдураззоқов.

"Насаф": 1. Умиджон Эргашев, 4. Хусниддин Алиқулов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 7. Шароф Муҳиддинов, 8. Дилшод Саитов, 10. Хусайн Норчаев, 17. Суҳроб Нуруллоев, 22. Акмал Мозговой, 77. Ойбек Бозоров, 88. Марко Станоевич, 92. Умарбек Эшмуродов.
Захира: 13. Азамат Сойибов, 35. Абдувоҳид Неъматов - 2. Алибек Давронов, 9. Иван Соловьев, 18. Баҳром Абдураҳимов, 20. Шахзод Акрамов, 23. Сардор Саъдуллаев, 30. Азиз Холмуродов, 34. Шерзод Насруллаев.


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


57. Касьянга "Насаф" мукофот пули ажратиши керак. АГМК фораврди деярли бир метрдан рақиб дарвозасини ишғол қилолмади.

55. Турсунов Италия фахрийлари посбони Абяттига урган голини такрорлагиси келди, бироқ ҳар гал ўхшайвермайди-да.

54. Нуруллоев ҳакам ҳуштагидан сўнг зарба берганлиги учун "миннатдорчилик сифатида" сариқ карточка мукофоти билан сийланди.

53. Қаршиликларга қаршилик қилиш мушкул бўлмоқда. Жамоа навбатдаги стандартни ишлаб олди.

49. Гадоевдан жавоб.  Ўнг қанотдан олдинга борган футболчининг пасидан сўнг Касьяннинг оёғи калталик қилди.

48. "Насаф"нинг "Бавария" услабидаги ҳужумининг якуни баварияча бўлмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди ва якунига етар-етмас ҳакам ҳуштагини чалди. Танаффус.

45. Бозоров Абдуллаевни мактаб болалари сингари алдаб ўтиб, зарба йўллади, бироқ унинг зарбасиям иккичи мактаб болалариники сингари амалга ошди.

44. Стандартдан сўнг Эргашев машғулотлардаги одатий ҳаракатларини амалга ошириб, қўлларини барчадан юқорига чўзганча, тўпни ўзлаштириб олди.

43. Ҳақназарий ҳаққоний тарзда бурчак зарбаси ишлаб олди. 

40. Мозговой шифокор амакиларнинг хизматига эҳтиёж сезди. 

38. "Насаф"нинг бурчак зарбаси бартараф этилди.

36. Гадоев Ғайбуллаевга нисбатан қўполлик ишлатди. Ҳакамга "Ўзи бошлади", дея эътироз билдирди.

33. ЗАРБАААА! Исмоиловнинг кечирилмас хатосидан сўнг Норчаев чап оёқда зарба йўллади, тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.

32. Ғайбуллаев ҳам гол ургиси келди, бироқ ундаги зарбанинг гол бўлиш эҳтимоли жуда-жуда паст эди.

26. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! НОРЧАЕВ!!! Ўнг қанотдан Станоевичнинг узатмасини икки бўйдор рақиб ҳимоячилар қуршовида турган Ҳусайн бош билан дарвозага жойлаб қўйди! Валижон Раҳимов ҳам кейин кўроламанми-йўқми дея индамасдан голни томоша қилди.

25. Станоевичнинг зарбаси ҳам ўзи истаган адресга етиб бормади.

24. Алиқулов мерганлигини узоқ масофадан синаб кўрди, ҳозирча бироз ишлаш керак экан.

21. Норчаев Салоҳнинг кайфияти бўлмаган пайтидаги ижро этадиган зарбаларидан бирининг нусхасини ижро этди.

20. Комиловнинг узатмасидан сўнг "Насаф" дарвозабони тўпни қатради, шу билан бирга, тўп рақиб футболчисидан майдон ташқарисига чиқишини таъминлади. 

17. Ғайбуллаев Касьянни олдинга ёлғиз юборгиси келмади ҳамда кўкрагини ерга текказди, оқибатда ҳакам олмалиқлик футболчи фойдасига қарор қабул қилди.

16. Бозоров-Мозговой комбинацияси якунига етмай қолди.

13. Касьян таблога қарайдиган кишини ишга солишига бир баҳя қолди.

12. Бозоров зарбасининг спидометри паст кўрсаткични қайд этди, бу эса рақиб посбонига қийинчилик туғдирмади. 

10. Бозоров рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятда қолдим деб энди ичига қувониб турганида, ҳакам "Йўқ, офсайдда қолдинг", дея унинг қувончига барҳам берди.

8. Гадоев ўйиндан сўнг "Цинепар гель" олишига тўғри келади шекилли, ҳар ҳолда "Насаф" футболчилари шунга мажбур қилишмоқда.

6. "Насаф" футболчилари "Бўлди-да, ўз услубимиздан чекинмайлик", дея олдинга ташланишди. Дастлабки юришдан сўнг бурчак тўпи ишланди.

4. Мезбонлар дастлабки дақиқаларда ҳужумлар ёмғирини амалга оширишмоқда, "Насаф" эса бунга қарши мудофаа "соябони"и билан ҳимояланмоқда.

2. Турсуновга нисбатан Станоевич қўполлик ишлатди. 

1. Учрашувни "Насаф" футболчилари бошлаб берди.

Олмалиқликлар бугун 4-3-3, қаршиликлар эса 3-4-3 схемасида ўйнни бошлайди.

Бугун АГМК оқ, "Насаф" эса қизил рангли либосда майдонга чиқди. Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашув Суперлига 3-турининг қолдирилган баҳси ҳисобланади.

Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Дам олиш кунида футболга боришга эринган бўлсангиз-да, муздек қовун-тарвузни суйганча, экран ёки телефон қаршисида қизиқарли футбол гувоҳига айланишга нима етсин!

- Учрашув соат 20:00да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар