ОФК Кубоги. “Сўғдиёна” бугун ЦСКАга қарши ўйнайди

  • Mr.NoBoDy 27.06.2022 07:51
  • 960
  • 30

Бугун, 27 июнда ОФК кубогининг 2-тур баҳслари старт олади.

Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган “Сўғдиёна” Тожикистоннинг ЦСКА жамоасига қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан 22:00 да старт олади ва Душанбедаги стадионда бўлиб ўтади.

Жиззахликлар дастлабки турда “Нефтчи” (Қирғизистон)ни 2:0 ҳисобида енгган бўлса, ЦСКА сафарда “Олтин Аср” (Туркманистон) билан дуранг (1:1) ўйнади.

“Э” гуруҳида 2-турдан ўрин олган дастлабки учрашув эса 19:00 да “Нефтчи” ҳамда “Олтин Аср” ўртасида ўтказилади.

Ўхшаш янгиликлар