“Вицелнинг трансфери деярли амалга ошганини ҳамма билса керак. Бироқ, яна бир неча кун ёки бир неча ҳафта кутишимизга тўғри келади”, дейди Сересо.
Витсель охирги 4 йилни “Боруссия Д”да ўтказди. Унинг жамоа билан шартномаси ушбу ойда якунланди. Футболчи 2021/22 йилги мавсум дортмундликлар сафида 41 баҳсда қатнашиб, 2 та гол урди.