"Рома" Гонсалу Рамушни сотиб олишга яқин турибди

  • Mr.NoBoDy 06.07.2022 20:17
  • 186
  • 30

Италиянинг "Рома" клуби раҳбарияти "Бенфика"нинг 21 ёшли плеймейкери Гонсалу Рамушни харид қилишни режалаштирмоқда.

Спорт журналисти Альфредо Педулланинг сўзларига кўра, римликлар футболчига ўтган қишда илк бор қизиқиш билдирганидан сўнг клублар келишув бўйича музокараларни қайта бошлаган.

Римликлар бош мураббийи Жозе Моуриньонинг фикрича, ушбу футболчи ҳужумкор позицияда Николо Заньоло ўрнини ҳар томонлама боса олади.

Рамуш ўтган мавсум "Лиссабон бургутлари" сафида 46 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар