Расман: Себастьян Аллер — "Боруссия Дортмунд" футболчиси!

  • Mr.NoBoDy 06.07.2022 20:34
  • 540
  • 30

"Аякс" ҳужумчиси Себастьян Аллер Дортмунднинг “Боруссия” клубига ўтди.

"Арилар" сайти хабарига кўра, футболчи билан шартнома 2026 йилгача мўлжалланган.

Олдинроқ немис клуби бонуслар билан бирга 35 миллион евро таклиф қилгани хабар қилинганди. Шу тариқа Аллер "Боруссия" тарихидаги энг қиммат харидга айланди.

Ҳужумчи ўтган мавсумда "Аякс" сафида барча турнирларда 42 ўйинда майдонга тушиб, 34 гол урди ва 9 голга ассистентлик қилди. У 2021 йилнинг январидан буён Амстердам жамоасида ўйнаб келаётганди.

Ўхшаш янгиликлар