Суперлига қайтди! Эртага Отабек Шукуров дебют қилиши мумкин

  • Mr.NoBoDy 06.08.2022 01:51
  • 552
  • 30

Бир неча дақиқа аввал Туркия чемпионатида мавсумни очиб берувчи ўйин якунланди.

Амалдаги чемпион ("Трабзонспор") дастлабки турни меҳмонда ўтказиб, "Истанбулспор"ни мағлуб қилди. Абдуллоҳ Овчи шогирдлари Андреас Корнелиус ва Стефано Денсвилнинг голлари 3 очко келтирди. 

"Трабзонспор" 2-турда 12 август куни "Хатайспор"ни қабул қилади.

Бугун дастлабки тур баҳслари давом эттирилади. Эртага (7 август куни) эса ҳамюртимиз Шукуров тўп тепадиган "Фатиҳ Карагюмрук" жамоаси "Аланьяспор"ни меҳмон қилади. Ҳамюртимиз катта эҳтимол билан бу баҳсда янги клубидаги расмий дебютини нишонлайди. Маълумот учун, айни пайтда Шукуров Андреа Пирло шогирдлари орасидаги энг қимматбаҳо футболчи бўлиб турибди. 

Туркия Суперлигаси турнир жадвали

Ўхшаш янгиликлар