Максим Шацких: "Футболга бўлган бундай муносабат ҳамда бу чемпионат билан мундиални анча кутишингизга тўғри келади"

  • Mr.NoBoDy 06.08.2022 21:51
  • 87
  • 30

Coca Cola Суперлигасининг 11-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Пахтакор" (2:2) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Максим Шацких фикрларини билдирди.

"Биласизми, биз бундай қуруқ ва сув сепилмаган майдонда ўзимиз хоҳлаган, Европа даражасидаги футболни кўрсата олмаймиз. Ҳакамлар ҳақида гапиришни ёқтирмайман, лекин шунга мажбур бўляпмиз. Негадир икки ўйиндан бери ақлга сиғмайдиган ишлар содир бўляпти. Кўриб чиқиб, муҳокама қилиб оламиз.

Сиз Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатига боришини хоҳлайсиз, буни кутиб қариб кетасиз. Футболга бўлган бундай муносабат ҳамда бу чемпионат билан мундиални анча кутишингизга тўғри келади. Шунинг учун буни орзу ҳам қилманг", – деди Шацких.


Ўхшаш янгиликлар