Фарҳод Соҳибжонов: "Жисмоний жиҳатдан рақибдан устунлик қилганимиз учун ғалабага эришдик"

  • Mr.NoBoDy 06.08.2022 22:51
  • 405
  • 30

Про-лиганинг 14-тури доирасида "Андижон" - "Ғиждувон" учрашувидан кейин мезбонлар футболчиси Фарҳод Соҳибжонов ўз фикрларини билдирди.




- Бир ойлик танаффусдан кейин мавсумни давом эттиряпмиз. Ўтган вақт мобайнида жисмоний ҳолатимизни яхшиладик ва айнан шу жиҳат орқали ғалабага эришдик деб ўйлайман. Иккинчи даврадаги биринчи ўйин ҳам қийин ўтади, чунки жамоада кўп нарсалар ўзгаради. Бошланишида футболчилар бир-бирини тушуниши қийин бўлади. Шу сабабли киришиб кетиш қийин бўлди.

- Иккинчи давра олдидан жамоага яхши савияли ҳужумчилар олиб келинди. Рақобатга қандай қарайсиз?

- Рақобат бўлгани яхши. Улардан ҳам билмаган, ўрганмаган нарсаларимизни ўрганамиз. Рақобат бўлса, ўсишга ҳам яхши бўлади. 

- "Андижон" бу йил Суперлигага чиқа олмаса, жамоа таркибида қоласизми?

- Ҳозирча бу ҳақида ўйлаб кўрганим йўқ. Ҳаммасини вақт кўрсатади.

Ўхшаш янгиликлар