Депай "Ювентус"га ўтишга рози

  • Mr.NoBoDy 07.08.2022 18:51
  • 441
  • 30

"Барселона" футболчиси Мемфис Депай фаолиятини "Ювентус"да давом эттиришга рози бўлди.

"Sport.es" хабарига кўра, нидерландиялик футболчининг олдида "Тоттенхэм"дан ҳам таклиф бўлган, аммо у "шпорлар"га рад жавобини берган.

Энди клублар барчасини ўзаро келишиб олса бўлгани. Турин клуби Мемфисни ижарага олмоқчи, бироқ каталонияликлар уни сотиб юбориш ниятида.

Ўтган мавсумда "Барселона" таркибида Мемфис 28 ўйинда 12 гол ва 2 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар