АПЛ. "Манчестер Сити" Холанднинг дубли эвазига дастлабки турда ғалабага эришди

  • Mr.NoBoDy 07.08.2022 22:34
  • 174
  • 30

Англия Премьер-лигасининг 1-туридан ўрин олган "Вест Хэм" — "Манчестер Сити" учрашуви якунланди.

Учрашув манчестерликларнинг устунлиги остида ўтди ҳамда жамоанинг янги ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг дубли эвазига уч очкони қўлга киритди. Норвегиялик форвард илк голини пенальтидан киритган бўлса, иккинчи бўлимда навбатдаги голини расмийлаштирди.

Вест Хэм – Манчестер Сити 0:2 (0:1, 0:1)

Голлар: 0:1 – 36, пенальти Холанд, 0:2 – 65 Холанд.

Вест Хэм – Фабианьски (Ареоля, 29), Цоуфал, Зума, Джонсон, Крессуэлл, Лансини (Бенрахма, 57), Соучек, Райс, Форнальс (Ковентри, 90), Антонио (Скамакка, 57), Боуэн (Даунс, 90).

Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Аке, Рубен Диаш, Жоау Канселу, Гюндоган (Бернарду Силва, 78), де Брюйне (Палмер, 88), Родри (Филлипс, 89), Грилиш, Фоден (Марез, 88), Холанд (Альварес, 78).

Огоҳлантириш: Жоау Канселу (45).

Ўхшаш янгиликлар