Рўзиқул Бердиев: "Ўтган ўйинларни унутиб, ўз ҳолатимизга қайтишимиз лозим"

  • Mr.NoBoDy 07.08.2022 23:17
  • 573
  • 30

Суперлига 11-туридан ўрин олган "Динамо" – "Насаф" учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев ўйин ҳақида фикр билдирди.

Ўйин ҳақида

- "Динамо" жамоаси ўйинни яхши бошлади. Бу нарса узоқдан йўлланган зарбалар, қолаверса, бурчак тўпларида ўз аксини топди. Бироқ 10-15 дақиқадан сўнг ўйинни ўз назоратимизга олдик. Биринчи голни киритган вазиятда йигитлар яхши ҳаракат қилишди. Қарши ҳужумда ўйланган комбинация иш берди. Ўйлашимча, дастлабки голдан сўнг ўйиннинг тўлиқ назорати биз тарафга ўтди. Бугун шогирдларим ҳимояда ҳам, ҳужумда яхши ўйин намойиш этишди. 

- Жамоанинг "Навбаҳор"га қарши ўйиндан сўнг бошқача ўйин намойиш этиши сизнинг олиб борган ишларингиз маҳсулими?

- Биз имкон қадар ўша ҳолатдан чиқишга ҳаракат қилдик. Ўша ўйиндаги натижа таъсирини ўтказмасдан қолмади. Лекин олдимизда ўйинлар кўп, етарлича вақт бор. Шу боис, ўтган ўйинларни эсдан чиқариб, ўз ҳолатимизга қайтишимиз лозим. Ўйлашимча, бугунги ғалаба шогирдларимга асқотади", деди қаршиликлар устози.

Ўхшаш янгиликлар