"Манчестер Юнайтед" А Сериядан яна бир хавбекни сотиб олмоқчи

  • Mr.NoBoDy 09.08.2022 20:17
  • 366
  • 30

Манкунианлар Италия клубларини кузатиб боришмоқда.

Журналист Жейсон Бертнинг айтишича, "қизил иблислар" "Лацио" ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савични харид қилиш ҳақида жиддий ўйлашмоқда.

Қайд этилишича, "Манчестер Юнайтед" аллақачон биринчи таклифни жўнатишга ҳозирлик кўрмоқда. Музокаралар қийин кечиши аниқ, чунки футболчининг шартномаси бир йилдан кейин тугашига қарамай, "Лацио" Милинкович-Савич учун 60 миллион евро талаб қилмоқда.

Милинкович-Савич А Сериянинг аввалги мавсумида 11 та гол урган ва 11 та голли узатмани амалга оширган. Футболчининг ўзи ҳам шу ёзда "Лацио"ни тарк этиш ниятида, аммо клуб раҳбарияти у хоҳлаган 60 миллион еврони ололмаса, уни қўйиб юбормоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ МЮ "Ювентус"дан Адриен Рабьони трансфер қилишга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ўхшаш янгиликлар