Никола Лазаревич: "Ўйин биз кутгандек бўлди"

  • Mr.NoBoDy 11.08.2022 00:00
  • 606
  • 30

Coca-Cola Суперлигаси 15-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Қизилқум" (1:2) учрашуви сўнг меҳмонлар устози фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз қандай?

- Ўйин биз кутгандек бўлди дея оламан. Бизга бугун жуда қийин бўлишини билар эдик. "Бунёдкор" яхши жамоа. Жамоанинг ёшлардан таркиб топгани унчалик ҳам аҳамиятга эга эмас. Йил бошидаёқ "Бунёдкор" сифатли футболчилардан ташкил топганини айтгандим. Шу сабаб ҳам биз бугунги ўйинга жуда жиддий тайёргарлик олиб боргандик. Бугун ҳимояда жуда ҳам тартибли ўйнадик. "Қизилқум" бугун ўйиннинг охирига қадар тартиб ва характер кўрсатди.

- Ўйин сўнгида Нестеров ва Станиславлевич ўртасидаги тортишув юзага келди. Бунга нима сабаб бўлди?

- Тўғриси бу вазиятни кўрмадим. Аммо ўйиндан сўнг улар билан гаплашиб оламан. Бу нарсани албатта ҳал қиламиз.

- Шуҳрат Муҳаммадиев мунтазам равишда марказий ҳимояда ўйнамоқда. Футболчининг ўзи бундан мамнунми?

- Шуҳрат Муҳаммадиевга қаерда ўйнашнинг фарқи йўқ. У жамоа учун борини бериши керак. Муҳаммадиевнинг ўзи олдиндан марказда ўйнашини билмаганди. Бобур жароҳат олганди. Шу сабаб ҳам марказга Шуҳратни қўйдик. Муҳаммадиев "Қўқон-1912"га қарши ўйинда ҳам марказда ўйнаганди. Таъкидлаганимдек, Бобурнинг жароҳатидан сўнг биз Шуҳрат Муҳаммадиевни марказга қўйишни бошладик. Бу унинг позицияси эмас. Аммо заруриятдан у марказда ўйнади.

Ўхшаш янгиликлар