“Челси” мухлислари Энтони Тейлорга қарши петицияда қатнашмоқда

  • Mr.NoBoDy 15.08.2022 09:34
  • 372
  • 30

АПЛ 2-турида “Тоттенхэм” билан жанговар (2:2) дурангдан кейин “Челси” ишқибозлари ўйинни бошқарган ҳакам Энтони Тейлорга нисбатан оммавий равишда норозилик билдиришди.

Уларнинг фикрича, “шпорлар”нинг иккала голи ҳам ҳисобланмаслиги керак эди.

"Change.org" платформасида “аристократлар”нинг мухлиси томонидан Тейлорнинг баҳсда йўл қўйган хатоларига ишора қилган петиция яратилди. Ҳакам “кўклар”га нисбатан нохолислик қилганликда айбланди ва у “Челси” иштирокидаги баҳсларни бошқармаслиги керак деган хулосага келинди.

Мурожаат четда қолмади. Уни 50,000 дан ортиқ "аристократлар"нинг мухлислари қўллаб-қувватлашди.

Ўхшаш янгиликлар