Трансфер-2022. “Ноттингем Форест” тўхтамоқчи эмас

  • Mr.NoBoDy 15.08.2022 10:00
  • 99
  • 30

“Аталанта” ярим ҳимоячиси Ремо Фройлер фаолиятини “Ноттингем Форест”да давом эттиради.

Футболчининг трансфери 9 млн (+бонуслар) еврога амалга ошди. Швейцариялик билан шартнома қанча муддатга имзолангани эса очиқланмаган.

30 ёшли хавбек ўтган мавсум А Серияда 29 баҳсда қатнашиб, 1+3 натижага эришди ва 10 та сариқ олди.

Қайд этиш жоизки, АПЛ жорий мавсум дебютанти учун бу ёзги трансфер ойнасида жамоага жалб қилинган 15-футболчи бўлди.

Ўхшаш янгиликлар