"Барселона" собиқ ўйинчиси Бартра турк клубига ўтди

  • Mr.NoBoDy 15.08.2022 11:17
  • 87
  • 30

"Бетис" ҳимоячиси Марк Бартра "Трабзонспор" билан шартнома имзолади.

Бу ҳақда испан клуби расмий сайти хабар бермоқда. 31 ёшли испан билан 2025 йилнинг 30 январига қадар шартнома имзоланди. "Бетис" ўйинчи учун 1,25 млн евро олади.

"Барселона" тарбияланувчиси асосий жамоада 2012 йилдан бери ҳаракат қилди ва 2016 йилда "Боруссия"га ўтди. Ҳимоячи 2018 йилнинг январидан бери "Бетис"да ўйнаётганди.

Бартра ўтган мавсум 32та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди. Ўйинчи "Бетис" билан бирга Испания Кубогига эга чиқди.

Ўхшаш янгиликлар