Бошқаларнинг пуллари ҳақида гаплашсак

  • Mr.NoBoDy 19.08.2022 18:51
  • 414
  • 30

Шубҳасиз, охирги кунларнинг асосий мавзуси бу Каземиронинг трансфери бўлиб қолди.

Каземиро "Манчестер Юнайтед"да йилига (солиқлардан кейин) 12 млн маош олади. Футболчи МЮ билан 4+1 кўринишида шартнома имзолайди.

Қатор манбалар клублар ҳам тўлиқ келишувга эришгани ҳақида "бонг урмоқда". "Мадрид" Каземиро учун кафолатланган 60 млн ва 10 млн бонус пули олади.

Бундай маош билан Каземиро Мадридда энг кўп маош оладиган иккинчи футболчи (Азардан кейин ва +- Карим билан бир хил) бўларди.

Маълумотларга кўра, бонус сифатида айтилаётган 10 млн ҳам - амалга ошиши жуда осон. Ушбу пуллар Каземиронинг МЮ футболчиси сифатидаги ютуқларига боғлиқ эмас. Ушбу пункт кучга кириши бевосита ўйинлар сонига боғлиқ. 

Шундай экан "қироллик клуби" дунёнинг (балки) энг яхши таянч ярим ҳимоячисини 70 млн.га сотди. 

Сиз нима деб ўйлайсиз, Каземиро трансфер нархи қанча бўлиши керак эди?  

Ўхшаш янгиликлар