"Нефтчи" Ўзбекистон Кубогидаги энг йирик ғалабасини такрорлади

  • Mr.NoBoDy 19.06.2019 22:00
  • 1392
  • 30

Бугун Ўзбекистон Кубоги учинчи босқичи доирасидаги "Нефтчи" - "Зирабулоқ" учрашуви бўлиб ўтди.

Унда фарғоналиклар йирик 8:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Шу тариқа "Нефтчи" ушбу мусобақадаги ўзининг йирик йирик ғалабасини такрорлади. 2002 йил Юрий Саркисян бошчилигидаги жамоа "Оҳангарон"ни 8:0 ҳисобида мағлуб этган эди.

Бу натижа Ўзбекистон Кубоги мусобақасида охирги 3 йил ичидаги энг йирик ғалаба бўлди. Бундан олдинги энг йирик натижа 2016 йил "Локомотив" - "УзДонгЖу" учрашувида қайд этилган эди - 9:0.

Ўхшаш янгиликлар