Менди: "Футбол ўйнай олмаслигимни айтишганди"

  • Mr.NoBoDy 19.06.2019 22:42
  • 1156
  • 30

"Реал" футболчиси Ферлан Менди ўзининг таништирув маросимида ҳаётидаги қийинчиликлар ҳақида гапирди.

"15 ёшимда оёғимдан жарроҳлик амалиёти ўтказганман. Ўшанда улар менга бошқа футбол ўйнай олмаслигимни айтишганди. Бир қанча вақт ногиронлар аравачасида ўтирганман. 7 ой деганда юришни бошлаганман. Энди эса "Реал"даман, ва бу жуда ажойиб! "Реал" билан кўплаб совринларни қўлга киритишни истайман", - деди Менди.

Ферлан Менди — "Реал"да! У 14 ёшида буткул юра олмай қолиши мумкин эди 

Ўхшаш янгиликлар