Расман: "Милан" янги бош мураббийни таништирди

  • Mr.NoBoDy 19.06.2019 23:21
  • 1288
  • 30

Марко Жампаоло "Милан" бош мураббийи этиб тайинланди.

51 ёшли мутахассис "Милан" билан 2+1 кўринишидаги шартномага имзо чекди. Унинг бир йиллик маоши 2 миллион еврога тенг бўлади. Марко 1 июлдан бошлаб ишга киришади.

Жампаоло "Сампдория"ни уч мавсум давомида шуғуллантирди. Унинг даврида жамоа икки бора 9 ва бир марта 10-ўринларни қўлга киритди.

Ўтган мавсумда "Милан"ни Женнаро Гаттузо бошқарганди.

Ўхшаш янгиликлар