Хуммельснинг "Боруссия"га қайтиши сабаби маълум бўлди

  • Mr.NoBoDy 20.06.2019 00:42
  • 985
  • 30

Ҳимоячи Матс Хуммельс "Бавария"дан "Боруссия"га қайтгани сабаби маълум бўлди.

"BR Sport" хабарига кўра, 30 ёшли футболчи "Бавария" билан музокаралар ўтказган. Унда раҳбарлар янги мавсумда у захирада ўтиришини, асосий таркиб эса Лукас Эрнандес ва Никлас Зюле билан тўлдирилишини айтган.

Хуммельс 2009-2016 йиллар давомида дортмундликлар таркибида ўйнаган. Ўтган мавсумда у Бундеслигада 21 ўйин ўтказди.

Ўхшаш янгиликлар