Копа Америка-2019. Аргентина яна юта олмади ва гуруҳда сўнгги ўринга тушиб кетди

  • Mr.NoBoDy 20.06.2019 08:21
  • 1117
  • 30

Копа Америка-2019 мусобақасининг 2-туридан ўрин олган навбатдаги ўйин бўлиб ўтди.

Унда Аргентина терма жамоаси Парагвайга қарши майдонга тушди. Учрашувда ҳисобни 37-дақиқада парагвайликлар аъзоси Ричард Санчес очган бўлса, иккинчи бўлимнинг 57-дақиқасида Лео Месси VAR орқали белгиланган пеналтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштиди. Мазкур ҳисоб ўйин сўнгига қадар ўзгармай қолди.

Бу натижадан сўнг Аргентина терма жамоаси гуруҳда сўнгги ўринга тушиб қолди.

Аргентина — Парагвай 1:1

Голлар: 0:1 – 37 Санчес, 1:1 – 57, пенальти Месси.

Аргентина – Армани, Каско, Тальяфико, Отаменди, Пеццелья, Паредес, Ло Чельсо, Перейра (Агуэро, 46), де Пауль (Суарес, 87), Месси, Мартинес (Ди Мария, 67).

Парагвай – Фернандес, Арсамендия, Гомес, Пирис, Алонсо, Рохас, Рохас, Санчес, Альмирон (Ортис, 87), Сантандер (Ромеро, 72), Гонсалес (Эскобар, 90).

Огоҳлантиришлар: Гомес (32), Рохас (43), Армани (45), Пирис (55), Тальяфико (80), Отаменди (83).

Ўхшаш янгиликлар