ads


Муҳсин Муҳаммадиев: «Ўзимда ҳам жамоамга нисбатан саволларим кўп»

  • Mr.NoBoDy 20.06.2019 12:00
  • 495
  • 30

Кеча Андижондаги «Соғлом авлод» стадионида «Андижон» клуби «Бухоро»ни қабул қилди ва 4:1 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритиб, кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритди.

ads

Ўйиндан кейин эса матбуот анжумани бўлиб ўтди.

- Бугунги мағлубият сабабини қандай изоҳлайсиз?

- Ўйин ҳақида қанақа фикр билдиришим мумкин? Бизнинг жамоа ҳали ўйинга тайёр эмас. Биринчи давра якунланишини кутамиз. Кейин шунга қараб таркиб ва ўйинимизда ўзгартиришлар киритишга ҳаракат қиламиз. Бундай футбол ўйнамаслик керак. Биз албатта иккинчи даврага муносиб тайёргарлик кўрамиз.

- Умуман олганда, «Бухоро»нинг олдига қандай вазифа қўйилган?

- Бугунги кундаги бизнинг вазифамиз Суперлигада қолиш. Нимагаки, жамоамизда каттароқ мақсадларни бажариш учун маҳоратли ўйинчилар йўқ.

- Жамоа ўйинини кўрганимизда ички муҳит ҳам яхши эмаслиги кўриниб турибди…

- Мен ҳам тушунмай қоляпман. Жамоада қандай муҳит бор? Бу саволга жавоб бера олмаяпман. «Бухоро»га яқиндагина келдим ва ҳали бу жамоа билан кўп вақт ўтказганим йўқ. Шу боис менинг ўзимда ҳам бу жамоага нисбатан саволларим кўп.

Ўхшаш янгиликлар