Расман: Украиналик футболчи "Манчестер Сити" билан шартномасини узайтирди

  • Mr.NoBoDy 20.06.2019 17:00
  • 1082
  • 30

"Манчестер Сити" ўзининг чап қанот ҳимоячиси Александр Зинченко билан янги шартномага имзо чекди.

"Манчестер Сити" жамоа ҳимоячиси Александр Зинченко билан шартномани 2024 йилга қадар узайтирди.

Украиналик футболчи Бенжамин Менди жароҳат олгандан кейин таркибда туша бошлади, аммо Мендининг соғайиши ҳам Зинченко асосий таркибдан чиқара олмади. Зинченко 2016 ёзда "шаҳарликлар" таркибига келиб қўшилган эди.

У Россиянинг "Уфа" клубидан 2 миллион евро эвазига ўтган. Зинченко якунланган мавсум барча мусобақаларда 29та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 5та ассистга эришган.

Ўхшаш янгиликлар