Ғофуров: "Реванш олдик"

  • Mr.NoBoDy 04.10.2022 00:00
  • 558
  • 30

Coca Cola Суперлиганинг 20-тури доирасидаги "Локомотив" 1:3 "Нефтчи" учрашувидан сўнг меҳмонлар етакчиси Мирзоҳид Ғофуровнинг фикрлари билан қизиқдик.

— Қизиқарли руҳда ўтган 6 очколи ўйинга гувоҳ бўлдик. 90 дақиқа мобайнида жанговар руҳ ҳукмронлик қилди. Барчага раҳмат.

— Қизил карточка бўлмаса, натижа бошқача бўлиши мумкинмиди?

— Футболда аниқ гап айтиб бўлмайди. Эҳтимол... Аммо биз характер кўрсатиб, 1-даврадаги мағлубият учун реванш олдик.

— "Нефтчи" охирги ўйинларда яхши темп кўрсатяпти. Жамоанинг шунақа кучи бор экан, йил аввалида нима панд берган эди?

— Мавсум бошида янги жамоа йиғилгани учун ўзаро тил топишиб кетишимиз анча вақтни олиб қўйди. Шунингдек, жароҳат ва дисквалификациялар анча халақит бериб қўйди. Умид қиламанки, буёғига барчаси яхши бўлади.

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar