Юрген Клопп: "Ҳимоя - бу санъат"

  • Mr.NoBoDy 04.10.2022 00:51
  • 312
  • 30

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Ливерпуль" ҳимоясидаги муаммолар ҳақида гапирди.

"Биз ўйинлар давомида деярли бир хил голлар ўтказиб юбордик. Муаммо шундаки, биз ҳимоядаги жанговарликни йўқотиб қўйдик. Агарда ранг-баранг ўйнамасак, бундай муаммолар кўпаяди.

Ҳимоя - бу санъат. Узоқ вақт давомида бу бизда жуда зўр кўринди. Бироқ бу ишламай қолса, эски ҳолатга қайтиш кераклигини тушунасан. Бундай пайтда сабр қилиш унчалик тўғри келмаслиги мумкин, бироқ барчасини вақт кўрсатиб беришини ҳам инобатга олиш керак.

Доим ҳам ниманидир янгидан бошлаш керак эмас. Агарда йигитларга бошқача тарзда ҳимояланиш кераклигин ўргатиш лозим бўлса, бунда қўлдан келганча ёрдам беришга тайёрмиз. Биз шунчаки зич ўйнашни ўрганишимиз керак", - деди Клопп.

Ўхшаш янгиликлар