"Милан" Испания грандининг 3 футболчисига қизиқмоқда

  • Mr.NoBoDy 20.06.2019 20:42
  • 1139
  • 30

"Милан" клуби трансферлар ойнасида жиддий иш олиб бормоқда.

Бугун "россонерилар" делегацияси Мадрид шаҳрида бўлишди. У ерда "Реал" раҳбарларидан бири Хосе Анхел Санчес билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув мақсади мадридликлар сафида сотувга қўйиладиган ўйинчилар бор-йўқлигини муҳокама қилиш эди. 

AS нашрнинг хабарига кўра, "Қироллик клуби" ярим ҳимоячилари Дани Себальос ва Мартин Эдегор ҳамда форвард Мариано Диас "Милан"нинг қизиқишлари доирасига тушган. 

Аввалроқ, Себальос билан дастлабки музокаралар олиб борилаётгани ҳақида маълумот берилганди.  


Ўхшаш янгиликлар