"Борнмут" МЮдан 56 миллион евро сўрамоқда

  • Mr.NoBoDy 21.06.2019 00:42
  • 1218
  • 30

"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячиси Дэвид Бруксга бўлган қизиқишни йўқотганича йўқ.

"The Sun" хабарига кўра, манкунанликлар уни ёзги трансферлар ойнасидаёқ ўз таркибига жалб қилмоқчи. Унинг трансферини МЮ бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшернинг ўзи истамоқда. "Олчалар" эса ўз хавбекини 56 миллион еврога баҳоламоқда.

21 ёшли Брукс ўтган йили ёзда "Шеффилд" жамоасидан 11 миллион евро эвазига кўчиб ўтганди. Якунланган мавсумда у жамоаси таркибида 33 ўйинда қатнашиб, 7 гол урди ва 5 голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар