ads


Андрей Фёдоров: "Иккинчи таймда жароҳат олган футболчилар йўқлиги панд берди"

  • Mr.NoBoDy 21.06.2019 20:42
  • 485
  • 30

"Динамо" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Андрей Фёдоров ўз фикрларини билдирди.

ads

"Аввало "Динамо"ни ғалаба билан табриклайман. Шундай қийин ўйин бўлишини кутгандик. Рақибимиз бу йил ўз майдонида умуман ютқазмаганини билардик. Биринчи тайм ўзимиз режалаштирган ўйинни намойиш этдик ва кўп куч йўқотдик. Иккинчи таймда эса анчадан буён даволанаётган футболчилар бизга етишмади. "Динамо" ҳам, биз ҳам ҳақли равишда голлар урдик.

Ҳусниддин Ғофуровда кичик жароҳат борлиги учун таваккал қилмадик. Битта турдан сўнг ёзги танаффус бўлади. Давралар оралиғида яхши тайёргарлик кўришимиз керак.

Бугунги баҳс энг оғири бўлдими? Биринчи даврадаги барча ўйин жуда қийин бўлди. "Бунёдкор" ва АГМК билан ўйинларда жуда қулай имкониятлардан фойдалана олмагандик. Футболда ким рақибида битта кўп гол урса ўша жамоа ютади", - дейди Андрей Фёдоров.

Ўхшаш янгиликлар