ads


“Яшнобод” футбол мактаби қабул эълон қилади

  • Mr.NoBoDy 21.06.2019 21:21
  • 703
  • 30

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманида “Яшнобод” профессионал футбол клубига асос солинганига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ.

ads

Ўтган йили яшнободликлар Тошкент шаҳар чемпионати иккинчи лигаси ва “Мустақиллик кубоги — 2018” мусобақаларида муносиб қатнашди.

Айни чоғда “Яшнобод” жамоаси аъзолари “В” ПРО лиганинг Шарқий минтақаси баҳсларида иштирок этмоқда. Шунингдек, жамоа ўринбосарларидан ташкил топган “Яшнобод-2” вакиллари Тошкент шаҳар чемпионати 2-лигасида ўз омадини синаб кўряпти.

Эътиборлиси, “Яшнобод” профессионал футбол клуби қошида болалар футбол мактаби ташкил этилган бўлиб, унда бешта ёш (2012 йилда туғилганлар ва ундан катта ёш) гуруҳида ёш футболчилар ўз маҳоратларини оширишмоқда.

Туман ҳокимлиги ва хомийлар томонидан жамоани қўллаб-қувватлаш, ёш истеъдодларни кашф этиш учун зарур чоралар кўрилаётганлиги эътиборлидир. Ҳозирда футбол клуби учун туманда иккита (сунъий қопламали ва табиий чимли) замонавий стадион барпо этиш ишлари бошланган.

Ўз олдига бир қатор истиқболли лойиҳаларни амалга оширишни мақсад қилган “Яшнобод” профессионал футбол клуби қошидаги мактабларга “чарм тўп” сирларини ўрганиш ва ўз истеъдодларини намойиш қилиш учун 2012 йилда туғилган ва ундан катта ёшдаги болалар ва ўсмирлар қабулини эълон қилади.

Мурожаат учун телефон — +998998984341.

Болакайлар туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ва соғлиги ҳақида шифокор рухсатномаси билан рўйхатга ёзиладилар.

Ҳурматли ота-оналар! Фарзандларингиз орасидан келажакда Миржалол Қосимов, Сервер Жепаров, Одил Аҳмедов каби футбол истеъдодлари издошлари чиқишини истасангиз шошилинг! Ёш гуруҳлари бўйича қабул ўринлари чекланган.


Ўхшаш янгиликлар