Суперлига. "Пахтакор" "Қизилқум"ни "босиб" ўтиб кетди

  • Mr.NoBoDy 21.06.2019 22:00
  • 1230
  • 30

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Қизилқум" учрашуви бўлиб ўтди.

 

Учрашувнинг 7-дақиқасида ҳисоб очилди. Машарипов жарима тўпини амалга оширди, Кримец боши билан дарвоза томон зарба берди, Бикмаев тўпни дарвоза жойлаб қўйди - 1:0. 

13-дақиқада чап томондан Сардор Собирхўжаевнинг узатган тўпини Игорь Сергеев дарвозага йўллади - 2:0. 

20-дақиқада Черанинг узатган тўпини Марат Бикмаев жарима майдони ташқарисидан дарвозага йўллади, тўп йўл йўлакай рақиб вакилига тегиб дарвозага кириб кетди - 3:0. 

28-дақиқада Игорь Сергеевнинг бирга-бир вазиятда тепган тўпини Макосин қайтарди.

42-дақиқада Сергеев боши билан дарвоза томон ноаниқ зарба йўллади.

45-дақиқада Драган Черан чамаси 25 метрлардан ажойиб гол урди - 4:0. 

 

51-дақиқада "Қизилқум"да жарима тўпи тепиш имконияти бўлди. Жарима майдонига узатилган тўпни Шерзод Аъзамов қайтариб юборди.

59-дақиқада Элгужа Григалашвилининг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.

62-дақиқада Машариповнинг узатган тўпини Игорь Сергеев дарвозага йўллади - 5:0.

64-дақиқада Элдор Суюнов қанотдан узатилган тўпни қайтарди, қайтган тўпни Ярашев дарвозага йўллади, Суюнов ўз ўрнида.

66-дақиқада Машариповнинг кучсиз зарбасини Макосин ушлаб олди. 

73-дақиқада Комилов оширган тўпни рақиб футболчиси қўли билан қайтарди ва бош ҳакам пенальти белгилади. Драган Черан 11 метрли жарима тўпидан гол урди ва дублга эришди - 6:0. 

78-дақиқада Григалашвилининг кучли зарбасини Суюнов бартараф эта олди.

79-дақиқада Машарипов жарима майдони ташқарисидан зарба берди, Макосин ўз ўрнида. Кейинги дақиқада Машарипов бўш дарвозани ишғол қила олмади. 

81-дақиқада Акром Комилов жарима майдонига кириб бориб зарба берди, Макосин тўпни қайтарди.

82-дақиқада Машариповнинг кучли зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. 

83-дақиқада Владимир Козакнинг зарбаси яна рикошет ҳолатида дарвоза тўридан жой олди - 7:0.

85-дақиқада Машариповнинг узатган тўпини Сергеев дарвозаа йўллади - 8:0.  Сергеевнинг фаолиятида урган голлари сони 100тага етди.

Ўйинда "Пахтакор" 8:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу 2019 йилги Суперлигадаги энг йирик натижа бўлиб турибди.



Суперлига, 12-тур
"ПАХТАКОР" (Тошкент) - "ҚИЗИЛҚУМ" (Навоий) - 8:0
21 июнь 2019 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 3856 томошабин.
Ҳакамлар:
Фирдавс Норсафаров, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Акмал Раҳимов
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
Комиссар: Диёр Имомхўжаев

Голлар: Марат Бикмаев 7, - 1:0 (Егор Кримец). Игорь Сергеев 13, - 2:0 (Сардор Собирхўжаев). Марат Бикмаев 20, - 3:0 (Драган Черан). Драган Черан 45, - 4:0 (Сардор Собирхўжаев). Игорь Сергеев 62, - 5:0 (Жалолиддин Машарипов). Драган Черан 73 пенальти, - 6:0. Владимир Козак 83, - 7:0 (Марат Бикмаев).

"Пахтакор": Элдорбек Суюнов, Фарруҳ Сайфиев (Акром Комилов, 46), Егор Кримец (с), Шерзод Аъзамов (Марко Симич, 64), Хожиакбар Алижонов, Одилжон Ҳамробеков (Владимир Козак, 68), Сардор Собирхўжаев, Жалолиддин Машарипов, Драган Черан, Марат Бикмаев, Игорь Сергеев.
Захира: Санжар Қувватов, Бобур Асқаров, Жаҳонгир Аҳмадов, Руслан Розиев, Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, Собит Синдаров.

"Қизилқум": Артём Макосин, Эркин Бойдуллаев (С), Мурод Бобожонов (Сардор Жаҳонов, 24), Алишер Саноев, Миржалол Қосимов, Муҳсин Убайдуллаев, Шерали Жўраев (Элгужа Григалашвили, 46), Хуршид Олимов, Мақсуд Каримов, Суҳроб Ярашев, Медина Смит
Захира:
Евгений Черемисин, Акмал Рустамов, Элдор Бойматов, Азизбек Усмонов.

Огоҳлантиришлар: Элгужа Григалашвили 69.


Ўхшаш янгиликлар