Камерунлик футболчилар мукофот пуллари тўланмагани сабаб, Африка Миллатлар Кубогига боришни истамади

  • Mr.NoBoDy 21.06.2019 23:00
  • 1120
  • 30

Африка Миллатлар Кубогига бориши керак бўлган Камерун терма жамоаси аъзолари ўзлари жойлашган меҳмонхонани тарк этишни хоҳламади.

Сабаби шуки, футболчиларга етарли миқдорда мукофот пулларини тақдим этилмаган. 

«Жамоа ҳали ҳамон Яундеда (Камерун пойтахти). Улар раҳбарият билан мукофот пулларининг миқдори бўйича келиша олишмаган», – дея қайд этган Камерун термасининг матбуот хизмати вакили. 

Мамлакат Спорт Вазирлиги раҳбари Габриэль Нлога футболчиларга бонус тариқасида 34.635 доллар тақдим этган. Бироқ, камерунлик ўйинчилар бундан икки баробар кўпроқ маблағни талаб қилмоқда. 

Қайд этилишича, терма жамоа охир оқибат Мисрдаги мусобақага боради. Чунки, илк турдаги ғалабадан кейин Вазирлик томонидан ҳар бир футболчига 8,6 минг доллар ваъда қилингани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Камерун мусобақанинг амалдаги ғолиб ҳисобланади ва биринчи ўйинни 25 июнь санасида Гвинея-Бисау термасига қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар