ads


Копа Америка-2019. Чили Эквадордан ҳам устун келди

  • Mr.NoBoDy 22.06.2019 08:00
  • 534
  • 30

Копа Америка—2019 мусобақасининг 2-турининг сўнги баҳсида Чили терма жамоаси Эквадор термаси билан баҳс олиб борди.

ads

Ўйиннинг 8-дақиқасида чилиликлар аъзоси Хосе Фуэнсалида ҳисобни очган бўлса, 26-дақиқага келиб Эквадор термаси ҳужумчиси Эннер Валенсия пеналтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди (1:1). 51-дақиқада эса Алексис Санчес гол уриб Чилига ғалаба келтирди.

Эквадор—Чили 1:2

Голлар: 0:1 — 8 Фуэнсалида, 1:1 — 26, пеналти, Валенсия, 1:2 — 51 Санчес

Эквадор: Домингес, Веласко, Ачилер, Арболеда, Рамирес, Груэсо, Мена (Пресиадо, 82), Орехуэла, Мендес (Валенсия, 60), Ибарра (Гарсес, 69), Валенсия

Чили: Аряс, Исла, Медел, Марипан, Босежур, Арангис, Пулгар, Видал (Ҳара, 90), Фуэнсалида (Диас, 70), Варгас (Эрнандес, 86), Санчес

Огоҳлантиришлар: Мендес (3), Мена (34), Аряс (44), Босежур (52), Арболеда (78), Груэсо (81), Исла (82), Видал (86), Веласко (90)

Четлатиш: Ачилер (89)

Ўхшаш янгиликлар