ads


Адебайор АПЛга қайтиши мумкин

  • Mr.NoBoDy 22.06.2019 10:21
  • 480
  • 30

35 ёшли ҳужумчи Эммануэль Адебайор Англия Премьер-лигасига қайтиши мумкин.

ads

Хабарларга қараганда, тоголик футболчини "Вест Хэм", "Шеффилд Юнайтед" ва "Уотфорд" клублари ўз сафларига қўшиб олиш ниятида. Эслатиб ўтамиз, Адебайор ҳозирда эркин агент ҳисобланади. 20-июнь куни "Истанбул Башакшехир" тажрибали форвард билан ҳамкорликни тўхтатди. 

Адебайор якунланган мавсум Истанбул клуби либосида барча турнирларда 24та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 2та ассистга эришган.

Адебайор олдин ҳам "Арсенал", "Манчестер Сити", "Тоттенхэм" ва "Кристал Пэлас" каби АПЛ клубларида ҳаракат қилган. Бундан ташқари, "Мец", "Монако" ва "Реал"да ҳам тўп тепган.

Ўхшаш янгиликлар