ads


"Атлетико" Витолони Эктор Бельеринга алмаштирмоқчи

  • Mr.NoBoDy 22.06.2019 11:42
  • 462
  • 30

"Арсенал" ҳимоячиси Эктор Бельерин Испанияга қайтиши мумкин.

ads

24 ёшли футболчи "Атлетико" қизиқишлари доирасига тушиб қолган. Мадрид клуби шартномага жамоа ярим ҳимоячиси Витолони қўшишга ҳам тайёр.

Бельерин январда тиззасидан олган жароҳати боис тикланиш жараёнини бошдан кечиряпти.

24 ёшли Бельерин 8 ёшидан бошлаб "Барселона" академиясида шуғулланган. 16 ёшидан эса "Арсенал" академиясига ўтиб кетган. Испаниялик футболчи "Арсенал" тарбияланувчиси ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Эктор Бельерин 2013-2014 йилларда "Уотфорд"да ижара асосида ўйнаган. У 2016 йилдан Испания терма жамоаси футболчиси саналади.

Футболчи жорий мавсум барча турнирларда 21та ўйинда майдонга тушиб, 5та ассистга эришган.

Ўхшаш янгиликлар